Москва вилоятининг Ногинск шаҳрида Ил-76 самолёти адашиб, постда навбатчилик қилаётган Йўл-патруль хизмати ходимлари устига тонналаб сувни ташлаб юборди. Ҳодиса акс этган видеони «Россия 24» телеканали эълон қилди.
Сюжетда айтилишича, фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиацияси экипажи 40 тонна сувни ўрмонли массивга ташлаши керак бўлган, аммо мўлжални нотўғри олган, натижада кучли сув оқими трассага ёғилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси автомобилларини ва шу вақтда машинадан тушган инспекторларни оқизиб кетган.
Изоҳ (0)