Дональд Трамп Эрон ислом республикаси асос солинган 1979 йилдан бери АҚШ президентлари ичида «энг ёвузи» ҳисобланади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Эрон давлати тузилган 1979 йилдан бери АҚШ ҳукумати Эрон халқининг душмани бўлиб келган. Бироқ АҚШнинг ҳозирги президенти энг ёмон, энг адолатсиз ва аввалгилари билан солиштирганда энг ёвузидир», — дейди Руҳоний.
Бунда у Эрон Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан режалаштираётган қилмишларидан хабардорлигини қўшимча қилди.
«БМТ тарихда биринчи марта Эроннинг тинчлик мақсадида уранни бойитишга бўлган ҳуқуқини тан олди», — дея таъкидлайди Руҳоний.
Изоҳ (0)