Франция полицияси 2015 йилда Парижда амалга оширилган терактни тергов қилиш доирасида 37 ёшли эркакни қўлга олди, у вақтинча ҳибсда ушлаб турилибди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, эркак 12 июнда Париж регионида қўлга олинган. У террорчи Амади Кулибалига қурол олишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.
Францияда терактлар серияси 2015 йил 7 январда Charlie Hebdo журнали таҳририятига ҳужум билан бошланган. Уч кун ичида 17 киши, шу жумладан, уч нафар полициячи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)