Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, ҳамшаҳари ўзининг танишлари орқали автосалонлардан қисқа муддатларда Captiva русумли автомашинани сотиб олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилди ва ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ариза юзасидан Бухоро вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1993 йилда Бухоро шаҳарда туғилган шахс шу шаҳарда жойлашган «Самарқанд» дарвозаси олдидаги йўл ёқасида ариза муаллифидан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ғиждувон туман ИЖҚКБ Департаментига юборилди.
Изоҳ (0)