АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ҳамда унинг турмуш ўртоғи 2017 йилда ивестициялар ва бизнес-битимлар сабаб 82 миллион доллар ишлаб олди. Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган маълумотларга асосланиб, Forum Daily хабар берди.
Маълумотларга кўра, Иванка Трамп Вашингтондаги Tpump International меҳмонхонаси орқасидан 3,9 миллион доллар ишлаган. Шунингдек, яна 2 миллион долларни Trump Organization’дан келиб турадиган маоши ва дам олиш куни учун тўланадиган ёрдам пуллари орқасидан, яна 5 миллион дoлларни трасс фонди орқали ишлашга муваффақ бўлган.
Жаред Кушнер асосий даромадини эса бир нечта штатлардаги, хусусан, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Мэриленд, Иллинойс, Огайо ва Коннектикутдаги кўчмас мулклари ҳисобидан ишлаб топган. У мазкур объектларни ижарага бериш орқали миллионлаб даромад кўрган.
Шунингдек, Кушнернинг Brooklyn Beer компаниясида, Лас-Вегасдаги Thrive Capital Management компаниясида, акаси Жош Кушнер томонидан асос солинган инвестиция фирмасида улуши бор.
Эр-хотин биргаликда 200 дан ортиқ компания ва ташкилотларда турли лавозимларни эгаллаган. Шунга қарамай жуфтликнинг умумий миқдорда 27 миллиондан 135 миллион доллар оралиғида қарзи мавжуд.
Изоҳ (0)