АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида полиция ходимлари бир кун олдин гаровга олинган тўрт болани ва гаровга олган шахснинг ўзини ҳам ўлик ҳолда топди, деб ёзади «ТАСС».
Гэри Уэйн Линдси исмли эркак ўз жонига қасд қилган. Аввалроқ у бир нечта жиноятларни амалга оширганликда айбдор деб топилган ва унга синов муддати берилган эди. Қурбон бўлган болаларнинг шахси ошкор этилмаяпти, аммо уларнинг ёши 1 дан 11 ёшгача бўлгани маълум.
10 июнь, якшанба куни полицияга аёл киши қўнғироқ қилиб, уни дўсти дўппослаганини етказган. Воқеа жойига келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари Линдсини қўлга олишга уринган, аммо уларнинг хатти-ҳаракатларига жавобан у ўт очган. Натижада полициячилардан бири жиддий жароҳат олган. Шундан кейин Линдси тўрт бола билан уйга қамалиб олган.
Изоҳ (0)