• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ер юзидаги энг шимолий масжиднинг Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?

    ЎзАда журналист Рустам Жабборовнинг Ер юзидаги энг шимолий масжиднинг Ўзбекистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида маълумот берилган мақоласи эълон қилинди. Эътиборингизга ушбу мақолани тўлиғича ҳавола этамиз.

    Фото: ЎзА

    Россиянинг Шимолий пойтахти номини олган Санкт-Петербургнинг Кронверк проспектида, «Приморский» метро бекати яқинида мовий гумбазлари ва миноралари кўкка қадалган шарқона меъморий обидани кўрган ҳар бир ўзбекистонлик меҳмон беихтиёр ҳайратга тушади. Самарқанд-у Бухородаги сингари тарихий обидаларни ёдга солувчи бу иншоот қачон ва нима мақсадда қурилган? Уни ким қурган? Нега у айнан бизнинг боболаримиз қурган иморатларни ёдга солади? Келинг шу саволларга бир бошдан жавоб беришга уриниб кўрамиз.

    Бу шарқона услубдаги гўзал бино 2008 йилгача Санкт-Петербургдаги ягона, дунёнинг энг шимолий нуқтадаги масжиди деб қаралган. Унинг мовий гумбази ва миноралари Нева дарёси соҳилидан ҳам бемалол кўриниб туради. Янада ҳайратланарлиси, бу гумбаз Самарқанддаги Амир Темур мақбарасининг гумбази билан деярли бир хил. Бу ўхшашлик ҳам бежиз эмас, албатта.

    Маълумки, XIX асрнинг охирларига келиб, шаҳарда мусулмонлар сони анча ортган бўлса-да, ҳудудда бирорта масжид бўлмаган. Шу боис, мусулмонлар маблағ тўплашга киришишади. Бироқ, айрим амалдорлар бу ишга жиддий қаршилик кўрсатишади. Зарур маблағ тезликда йиғилавермайди. Тўпланган пул ҳатто масжид қурилиши учун ер сотиб олишга ҳам етмайди.

    Ана шундай пайтда Петербург билан яқин алоқалар ўрнатишга уриниб келган Бухоро амири Сайид Абдулаҳадхон бундан хабар топади ва ўз хазинасидан масжид қурилиши учун ер сотиб олишга катта миқдорда маблағ ажратади. Шу тариқа, масжид қурилиши бошланади. 1910 йил 3 февраль куни шахсан Амир Абдулаҳадхон иштирокида масжиднинг биринчи ғишти қўйилади.

    Аммо, масжид ишга туширилган кунни кўриш амирга насиб этмайди. У 1910 йилнинг 26 ноябрида оламдан ўтади. Бироқ, масжид қурилиши тўхтамайди. 1913 йилнинг 22 февралида масжид тантанали очилади. Унда отасининг ўрнига тахтга ўтирган ҳукмдор, Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон билан бирга Хива хони Асфандиёрхон ҳам иштирок этган. Қизиғи шундаки, мамлакатимиз ҳудудида жойлашган икки қўшни давлат – Бухоро ва Хива ҳукмдорлари фақат ана шу воқеа муносабати билан, айнан Петербургда учрашишган экан.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Санкт-Петербургдаги мусулмонлар 1926 йил

    Масжид ўзининг бир асрдан кўпроқ тарихи давомида кўплаб нохуш воқеаларни бошидан кечирди. Совет даврининг даҳриёна сиёсати ҳукм сурган йилларда шаҳар ижроия ҳокимияти қарори билан масжид ёпиб қўйилади.

    Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Инденезия президенти Доктор Аҳмад Сукарно Санкт-Петербургга қилган ташрифи асносида яқин атрофдаги катта йўлдан кетаётиб, масжид гумбази ва минораларини кўриб қолади. «Бу ерда масжид кўрдим, мени ўша ерга олиб боринглар» деб илтимос қилади. Аммо, совет расмийлари олий мартабали меҳмонни бу қутлуғ даргоҳга олиб боришмайди. Бундан ранжиган меҳмон фақат энг зарур учрашувларнигина ўтказиб, дарҳол Москвага қайтади. «Сизга Ленинград ёқдими?» деб сўрашганида, «Мен бу шаҳарни кўрганим йўқ» дея мужмал жавоб қайтариб, ватанига қайтиб кетган экан.

    Шаҳар мусулмонларининг қайта-қайта мурожаатларидан сўнг 1974 йилда масжид уларга қайтариб берилади. Жоме масжиди ўтган давр мобайнида бир неча бор таъмирланади. Бугунги кунда ушбу гўзал иншоот Санкт-Петербургнинг ноёб тарихий обидаларидан бири сифатида давлат ҳимоясига олинган.

    Хабарингиз бор, бу шаҳарда 6—8 июнь кунлари Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бир қатор давлат жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва маданиятлар ўртасида мулоқотга йўл» Иккинчи халқаро конгрессини ўтказди.

    Мазкур конгресс доирасидаги тадбирлар, учрашувлар, мунозаралар миллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди.

    Конгресс дастуридан ўрин олган хайрли тадбирлардан бири анжуман иштирокчиларининг Санкт-Петербург жомеъ масжидига ташрифи бўлди.

    Меҳмонларни Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий ҳудуди мусулмонлари идораси раиси, мазкур масжиднинг имом хатиби Равил ҳазрат Панчеев кутиб олди. Мазкур масжиднинг барпо этилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилди.

    «Ўзбекистон мен учун жуда азиз ва мукаррам замин. Чунки бу қадим юртда динимиз ривожи учун хизмат қилган жуда кўп буюк зотлар, олиму алломалар етишиб чиққан. Марҳум отам, Россиянинг машҳур уламоларидан бўлган Жаъфар ҳазрат Панчеев аввал Бухородаги Мир Араб мадрасасида, кейин Тошкент ислом университетида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бирга таҳсил олганлар. Ҳар гал Ўзбекистонга борсам, у ердан илоҳий куч-қудрат, нур, илҳом олиб қайтаман. Бу гал ҳам шаҳримизда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган йирик анжуман ўтаётганидан жуда мамнун бўлдим. Чунки бу улкан маънавий мерос наинки Ўзбекистон, балки, барча мусулмонларнинг ҳам фахру ифтихоридир», – деди Равил ҳазрат Панчеев.

    Ҳазратнинг айтишича, жоме масжид ўз бағрига 3500 нафардан ортиқ намозхонни сиғдира олади. Аммо, жума ва Ҳайит намозларида масжиднинг ҳовлиси, унинг атрофи ҳам намозхонлар билан тўлиб кетади. Ўша пайтларда атрофдаги кўчалар бир неча соат ёпилади. Масжидга келувчиларнинг этник таркибида ўзбеклар биринчи ўринда туради. Шу боис бўлса керак, ҳазратнинг татарча лаҳжада ўзбек тилида равон гапириши бизни ҳайратга солди.

    Масжиднинг иккинчи қаватида аёллар ҳам намоз ўқиши мумкин. Намозгоҳ шифтида Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб ва ул зотнинг икки ўғиллари имом Ҳасан ва имом Ҳусайннинг муборак исмлари битилган. Меҳробда Оят ал-курсий сулс хатида акс эттирилган.

    Ташриф асносида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов VIII асрга мансуб Катта Лангар Қуръонининг замонавий полиграфия услубида чиқарилган факсимиле нусхаси ва «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» туркумидан чиқарилган китоб альбомларни жомеъ масжидга топширди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    11.06.2018, 19:33   Изоҳ (0)   42825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бойсунда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди (фото)

    11.06.2018, 18:54

    Бир қатор хорижликлар машҳур шеърни ўзбекчада айтиб берди (видео)

    11.06.2018, 17:43

    Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?

    11.06.2018, 17:19

    Самарқандда қайнона-куёв можароси пичоқбозлик билан тугади

    11.06.2018, 17:01

    10 июнь куни Тошкентда 1742 нафар фуқарога биометрик паспортлар топширилди

    11.06.2018, 16:29

    Uzmobile +882 перефиксли барча рақамларни блоклаб қўйди

    11.06.2018, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.