• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рўза тутишнинг инсон организмига таъсири қандай?

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти «Muslim.uz» BBC мухбири Ахмен Ҳавожанинг рўза тутишнинг инсон организмига қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги мақоласини чоп этди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мусулмонлар Рамазонда саҳардан шомгача рўза тутишади. Бунинг инсон организмига таъсири қандай?

    Сўнгги йилларда Рамазон шимолий яримшар минтақасида ёз ойларига тўғри келмоқда (бу йил Рамазон Британияда 16 майдан бошланди). Бу ойлар давомида кундузи узоқроқ, об-ҳаво эса иссиқроқ бўлади.

    Бу эса баъзи мамлакатлар, масалан, Норвегияда одамлар келаётган Рамазонда кунига 20 соатга қадар рўза тутади, деганидир.

    Рўза тутиш соғлиқ учун фойдалими? Қуйида 30 кун рўза тутганингизда танангизда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида билиб олишингиз мумкин.

    Ҳар йили Ер юзидаги миллионлаб мусулмонлар Рамазоннинг бир қисми сифатида 30 кун давомида кун чиққандан то қуёш ботгунга қадар рўза тутади.

    Рўза пайтида организмингиз қувват учун биринчи жигарда йиғилган шакарни ишлатади.

    Энг қийин қисм – илк икки кун

    Тиббиёт нуқтайи назаридан сўнгги овқатдан саккиз соат ёки шунга яқинроқ вақт ўтмагунга қадар танангиз «рўзадорлик ҳолати»га кирмайди. Бу вақт атрофида ичаклар овқатдаги озиқ моддаларни сўриб олиш жараёнини якунлаётган бўлади.

    Озиқ моддалар ичаклар орқали сўриб олингандан сўнг танамиз жигар ва мушакларда тўпланган глюкозадан қувват олишга ҳаракат қилади.

    Рўзанинг сўнгги қисмларида, глюкоза тугагандан сўнг, танада йиғилган ёғ қувватнинг навбатдаги манбайи бўлиб хизмат қилади.

    Рамазоннинг илк кунлари қийинроқ кечади, аммо организм очликка тезда кўникади.

    Тана ёғ билан озиқлана бошлаганда вазн ва холестерин миқдори камаяди, қандли диабетга чалиниш эҳтимоли пасаяди.

    Аммо қонда шакар миқдорининг тушиб кетиши ҳолсизлик ва ланжликка сабаб бўлади.

    Рўза тутаётган пайтингиз бош оғриғи ва айланиши, кўнгил айнишини ҳис қилишингиз, нафасингиз сиқиши мумкин.

    Бу вақтда танангиздаги очлик ҳисси ўзининг энг юқори чўққисига чиқади.

    Сувсизланишдан эҳтиёт бўлинг – 3—7 кун

    Танангиз рўза тутишга мослаша борган сари ёғлар чўкиб, қондаги шакарга айланади. Рўза тутиш давомида йўқотилган суюқлик миқдори ифторлик ва оғиз ёпиш орасида қайта тўлдирилиши лозим. Акс ҳолда терлаш ҳисобига тана сувсизланиб қолади.

    Истеъмол қилинаётган таомларда углевод ва ёғлар каби қувват берувчи моддалар етарли даражада бўлиши зарур. Шунингдек, озиқ моддалар, жумладан, оқсиллар, тузлар ва сувнинг истеъмол қилинаётган таомдаги миқдори ўзаро мувозанатда бўлиши ҳам муҳим.

    Рўза пайти сув ичиш муҳим, айниқса, ёз ойларида.

    Рўза тутишга ўргана бошлайсиз – 8—15-кун

    Учинчи босқичга келиб, танангиз рўза тутишга тўла ўрганиб қолгандан сўнг кайфиятингизда ҳам яхши ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Кембриждаги Адденбрук касалхонасининг анестезия ва интенсив даволаш бўлими консултанти бўлиб ишловчи доктор Разин Маъруфга кўра, рўза тутишнинг бошқа афзалликлари ҳам мавжуд.

    «Одатий турмуш тарзида биз юқори калорияли овқатлар тановвул қиламиз ва бу ҳол танамизнинг баъзи вазифаларни, масалан, ўзини-ўзи қайта тиклаш амалиётини адо этишида халал беради».

    Кўп калория истеъмол қилиш организмнинг инфекцияга қарши курашишини қийинлаштиради.

    «Рўза тутиш давомида анчайин енгиллашган тана бошқа функцияларга ўз эътиборини қаратиш имконига эга бўлади. Шундай қилиб, рўза тутиш тананинг ўзини-ўзи даволаш хусусиятлари, шунингдек, инфекцияларга қарши курашиш қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади».

    Ични тозалаш – 16—30 кун

    Рамазоннинг сўнгги қисмида танангиз рўза тутишга бутунлай кўникиб бўлади. Бу вақтга келиб йўғон ичак, жигар, буйрак ва териларда тозаланиш жараёни бошланиб кетади.

    «Рўза тутиш орқали ўз-ўзини тозалаб олган органлар ўзининг фаолиятини тўлиқ тиклаб олади. Хотирангиз ва диққатни жамлаш қобилиятингиз яхшиланиб, ўзингизни бардам сеза бошлайсиз», — дейди доктор Маъруф.

    Доктор Маъруфга кўра, давомли очлик озишнинг яхши йўли эмас.

    «Танангиз қувват олишда оқсилларга қарам бўлиб қолмаслиги керак. Бу манзара тана ўзига хос ‘очлик ҳолатиъга кирганда ва мушаклардан қувватлана бошлаганда юзага келади ҳамда бир неча кундан бир неча ҳафтага қадар давом этади».

    «Рамазон рўзаси фақат кун чиққандан ботганга қадар давом этгани сабабли бизда танамизни қувватга бой озуқалар ва ичимликлар билан тўлдириб олишга етарлича имкон бўлади. Бу мушакларни қуриб кетишдан сақлайди. Бундан ташқари вазн ташлашга ҳам ёрдам беради».

    Шундай қилиб, рўза тутиш соғлиқ учун фойдалими?

    Доктор Маъруф ҳа, дейди. Аммо баъзи нарсаларни эътиборга олиб қўймоқ зарур.

    «Биз тановвул қилаётган таомларимизга эътиборни оширганимиз сабабли рўза тутиш соғлиқ учун фойдали. Бироқ бир ойлик рўза фойдали бўлса-да, уни давомий тутиш тавсия этилмайди».

    «Давомий рўза тутганда танангиз ёғни еб бўлиб, қувват олиш учун мушакларга эътибор қарата бошлайди. Бу эса яхши эмас».

    Доктор Маъруф Рамазондан ташқари пайтларда қисқа рўза ёки 5:2 форматдаги парҳез (ҳафтада икки кун рўза тутиш, қолган кунлари осон ҳазм бўладиган таомлар ейиш) тутиш ойларга чўзиладиган рўзага яхши муқобил бўлади, дейди.

    «Рамазон рўзасида ҳар куни қувватга бой озуқа истеъмол қилишга эътибор бериш зарур. Шундагина танангиз ҳаёт учун муҳим бўлган мушак тўқималарини еб юбормайди».

    10.06.2018, 11:05   Изоҳ (0)   87651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

    10.06.2018, 10:20

    Тошкентдаги Central Park’га ҳақиқий француз карусели ўрнатилди (фото)

    10.06.2018, 09:45

    Москвада 11 ёшли қизчани пичоқ билан яралаган ўзбекистонлик ўз айбига иқрор бўлди

    10.06.2018, 09:12

    Ўзбекистон ИИВ халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони ва унинг ўринбосари тайинланди

    10.06.2018, 08:19

    Циндаода ШҲТ саммити бошланди. Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади

    10.06.2018, 07:34

    Тошкентдаги янги қурилган ҳарбийлар маҳалласида илк ижодий учрашув ўтказилди

    09.06.2018, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.