Америка президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокараларда иштирок этиш учун Сингапурга етиб келди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
ABC News хабарига кўра, президентнинг «1-рақамли борт»и Пайя Лебар авиабазасига қўнган, парвоз эса 20 соатдан ортиқ давом этган.
Трампнинг самолёти G7 саммити ўтаётган Канададан парвоз қилган ва Американинг Критдаги ҳарбий базасидан ёқилғи олган.
Дональд Трамп Шимолий Корея «агрессияси» сабабли Ким Чен Ин билан учрашувни ортга сурганлигига қарамасдан, томонлар охир-оқибат 12 июнь куни учрашишга келишди. У учрашув учун G7 саммитини муддатидан олдин тарк этди.
Шимолий Корея етакчиси Сингапурга тонгда етиб келди. Унинг ўзи, делегация аъзолари, қўриқчилар ва зирҳли автомобилни Сингапурга етказиш учун тўртта самолёт керак бўлди.
Изоҳ (0)