Грецияда Европада илк ўзбек ҳунармандлик буюмлари дўкони очилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консуллиги ва Савдо-саноат палатаси кўмагида мазкур мамлакатга сафар уюштирди. Бундан кўзда тутилган мақсад Афинада ўзбек ҳунармадлик буюмлари, жумладан, гиламлар, сўзаналар, миллий либослар, керамика ва бошқа сувенир маҳсулотлари сотиш бўйича савдо уйини очиш имкониятини ўрганиш бўлди.
Сафар доирасида шаҳарнинг сайёҳлар энг гавжум ҳудудлари — Плака, Монастираки ва Колонакида сувенирлар сотуви билан шуғулланадиган қатор грек компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Мезбонлар ўзбек сувенирлари ва гиламлари намуналари билан таништирилди.
Учрашувлар якуни бўйича Афинада, Плака ҳудудида ўзбек ҳунармандлари савдо уйини очиш ҳақидаги келишувга эришилди. Яқин орада бу ерга Ўзбекистондан сувенирлар ва гиламларнинг илк туркуми жўнатилади.
Изоҳ (0)