Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ғазо сектори чегарасида Исроил қўшинлари билан содир бўлган тўқнашув оқибатида тўрт нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 600 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Кидра маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: AP

Фото: AP

«Ғазонинг шарқий чегараларида содир бўлган тўқнашувлар оқибатида 4 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, шунингдек, 618 киши жароҳат олди, улар орасида саккиз нафарининг аҳволи оғир», — дейди матбуот котиб.

Исроил ҳарбийларининг ҳисоб-китобларига кўра, минтақадаги норозилик намойишида 10 мингга яқин фаластинлик иштирок этмоқда. Таъкидланишича, намойишчилар қўлбола портловчи қурилмалар ва тошларни отмоқда, шунингдек, варракларни ёндириб чегаранинг қарама-қарши тарафида ёнғин чиқаришга уринмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар