Украина Олий радаси депутатлари Юрий Берёза ва Александр Долженков йиғилиш вақтида жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа акс этган видеода Берёзанинг «Мухолифат блоки»дан бўлган ўз ҳамкасби олдига югуриб бориб, унинг кийимидан ушлаб олгани кўринади. Бошқа депутатлар тартиб бузувчиларни ажратган, Берёзани эса залдан олиб чиқиб кетишган.
Изоҳ (0)