Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий томонидан маълум қилинишича, Вашингтон «таҳдид тилида» гапирар экан Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бошланиши имконсиз. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«АҚШ буюк қадимий ва тараққий топган Эрон халқи билан санкциялар тилида эмас, балки ҳурмат билан гапиришни бошламас экан, АҚШ билан қандай соҳа бўлишидан қатъи назар, мулоқот учун истиқболни тасаввур қилиш мумкин эмас», — деди Эрон ТИВ вакили.
Қосимийнинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Дональд Трамп Эрон билан келишувга умид қилиш ўрнига бошқа мамлакатлар ва халқларга нисбатан таҳдид ва санкцияларини тўхтатгани яхшироқ.
Бир кун аввал Трамп Эрон янги келишувга эришиш учун АҚШ билан музокаралар бошлашига умид билдирган.
Изоҳ (0)