Миср ҳукумати 2016 йилда Хитойнинг Шицзячжуан шаҳри яқинидаги тематик боққа ўрнатилган Катта Сфинкснинг нусхасини демонтаж қилдиришга эришган эди. Бироқ хитойликлар бу «ёдгорлик»ни сайёҳлар учун қайтадан очди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Биринчи марта Сфинкснинг нусхаси Хитойда 2014 йилда пайдо бўлган: у Хитой киномпанияси томонидан фильмлардан бирига декорация сифатида қурилган, бироқ кейинчалик баландлиги 20 метр ва эни 60 метр бўлган ҳамда бурни бўртиб чиққан темирбетон «ёдгорлик» Хэбэй провинциясидаги тематик боғда пайдо бўлган ва у ерда марказий аттракционга айланган.
Мисрнинг қадимги ёдгорликлар вазирлиги ЮНЕСКОга «Сфинкснинг сохталаштирилгани» ҳақида шикоят қилган. Уларнинг фикрига кўра, нусха «Гизадаги ҳақиқий Катта Сфинкс ҳақидаги тасаввур»га путур етказган ва «Мисрнинг туризм ва киносаноатдаги даромадларини» камайтирган. Сайёҳлар Мисрга бориш ва Гиза платосига пул тўлаш ўрнига бу ишни Хитойдаги кўнгилочар боғда амалга оширган.
Икки йилдан сўнг Миср мазкур ҳайкални демонтаж қилдиришга эришган: у 2016 йилда олиб ташланган.
2018 йилнинг май ойига келиб хитойликлар Сфинксни қайтадан йиғган ва бу яна Мисрда норозилик тўлқинини келтириб чиқарган. Миср қадимиятлари вазирлиги яна ЮНЕСКОга ва ХХР ташқи ишлар вазирлигига «сохта Сфинксни» олиб ташлашни талаб қилиб мурожаат қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)