Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида, Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг маълум қилишича, айни дамда устоз Анвар қори Турсунов ҳаётлар.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, тарқалган ушбу хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди. «Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Анвар қори Турсунов оиласи билан яқин алоқада бўлган яна бир манба, таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг таъкидлашича, «Бугун ижтимоий тармоқларда қорининг ҳаёти билан боғлиқ эълон қилинган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бундай асоссиз хабарлар жамоатчиликни чалғитмоқда», — дея хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов жорий йилнинг апрель ойида микроинсультни бошидан ўтказган эди. Ўтган ҳафта ҳам қорининг вафот этганли ҳақида хабарлар тарқалган ва улар асоссиз бўлиб чиққан эди.
Изоҳ (0)