БААнинг Абу-Даби шаҳри полицияси муқаддас Рамазон ойида рўза тутаётган ҳайдовчиларга 140 минг кишилик овқатни бепул тарқатади, деб хабар беради «Islam.ru».
Қайд этилишича, ҳозирда шаҳар полицияси ҳар куни ҳайдовчиларга 4750 порция овқатни бепул тарқатмоқда.
Полициячилар кўнгиллилар билан бирга ҳар куни ифтор вақтида Абу-Дабининг 10 та чорраҳасида овқат тарқатиш билан шуғулланади.
Хабарда қайд этилишича, ифтор вақтида ҳайдовчиларга бепул овқат тарқатилиши ҳайдовчиларнинг оғиз очишга шошиши оқибатида юзага келадиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)