Россия президенти Владимир Путин жонли мулоқот чоғида Учинчи жаҳон уруши юзага келиши эҳтимолига баҳо берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
«Учинчи жаҳон уруши инсоният цивилизациясининг якуни бўлиши ҳақидаги тушунча бизни жаҳон аренасидаги фавқулодда ва қалтис ҳаракатлардан тийиб туриши керак», — деган Владимир Путин ўз сўзида.
Шунингдек, у Иккинчи жаҳон урушидан кейин глобал низолар бўлмаганини, чунки етакчи мамлакатлар ўртасида стратегик тенглик ўрнатилганини таъкидлаган.
Путиннинг сўзларига кўра, бир-бирини йўқ қилиб юбориш хавфи доимо етакчи кучларни кескин ҳаракатлардан тийиб турган ва бир-бирини ҳурмат қилишга мажбур қилган.
Кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга изоҳ бера туриб, Путин физик олим Альберт Эйнштейннинг «учинчи жаҳон уруши қандай бўлишини билмайману, бироқ тўртинчи жаҳон уруши таёқ ва тошлар билан амалга оширилишини биламан», — деган иқтибосини келтирган.
Изоҳ (0)