Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Америка томонидан АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ҳақида «ялиниб сўраган». Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг адвокати Рудольф Жулианига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Улар бизнинг вице-президентимиз ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчимизни ҳақорат қилди. Бизга ядро уруши билан таҳдид қилиб, унда ўзлари ғолиб чиқишга ваъда берди. Ўшанда биз саммитни бекор қилдик. Шундан кейин Ким Чен Ин ялиниб, учрашув ҳақида ёлвориб сўрай бошлади. Уни айнан шундай позицияга қўйиш керак», — деди Жулиани Исроилдаги нутқи чоғида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР етакчиларининг учрашуви Сингапурдаги Сентоса оролида 12 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)