Россия президенти Владимир Путиннинг Венага ташрифи чоғида пианиночи қиз «Подмосковние вечера» куйини чалиб берди, деб ёзади Sputnik.
Австрия канцлери Себастьян Курс билан суҳбатдан кейин Россия президентини мусиқа залига таклиф қилишди, у ерда 13 ёшли Альма Дойчер исмли пианиночи қиз «Подмосковние вечера» куйини чалди ва уни Россия етакчисига бағишлаганини айтди.
Қиз рояль чалиб бўлгач, Россия президенти қарсаклар остида унинг қўлини сиқиб қўйди ва немис тилида у билан бироз суҳбатлашди.
Изоҳ (0)