Россиянинг «Кинжал» гипертовушли мажмуаси билан жиҳозланган МиГ-31 қирувчи-тутувчи самолёти потенциал душманлар учун «жиддий хавф» солади. Бундай хулосага ғарблик журналистлар келди, деб ёзади «РИА Новости».
Military Watch журнали қайд этишича, Россия қирувчиси ўхшаши йўқ бўлган «ҳақиқатда ҳалокатли самолёт» ҳисобланади. Мақола муаллифлари фикрича, моделнинг ўзига хослиги — ҳаво жангида фаол иштирок эта олиш ва душман кемаларини «ов қила олиш» имкониятида.
«МиГ-31 нинг ҳажми унга ўта оғир ўқ-дориларни қўллаш имконини беради, бошқа ҳарбий самолётлар уларни ишлата олиши амри маҳол», — деб ёзади нашр.
Журналистларнинг қўшимча қилишича, МиГ-31 нинг модернизация қилиниши уни «дунёдаги энг тезкор замонавий ҳарбий самолёт»га айлантирган.
Изоҳ (0)