Афғонистон президенти Ашраф Ғани 7 июнь, пайшанба куни «Толибон» ҳаракати билан сулҳ тузиш ва вақтинча ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этилишини эълон қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мен мамлакатнинг барча хавфсизлик ва мудофаа кучларига вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режими вақтида ‘Толибон’ ҳаракати аъзоларига нисбатан операциялар ўтказмасликни топшираман», — деб ёзади Ашраф Ғани ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Tolo News телеканалининг маълумотларига кўра, сулҳ Рамазон ойи ҳамда Ҳайит байрами муносабати билан амалга оширилмоқда. Ҳайит байрами 12 июнь, сешанбадан 19 июнга қадар давом этади.
«Афғонистон ҳукумати Рамазон ойининг 27-кунидан бошлаб (12 июнь) Ҳайитнинг бешинчи кунига қадар (19 июнь) ўт очишни тўхтатиш режими бошланганини маълум қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)