НАТО томонидан кучларнинг оператив тайёргарлиги оширилиши ва янги қўмондонликларнинг тузилиши бўйича дастурнинг амалга оширилиши альянснинг кимдандир қўрқишини эмас, балки ўзгарувчан вазиятларга мослашиш заруриятини билдиради. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Столтенбергнинг маълум қилишича, НАТО қўрқмайди, бироқ муваффақиятли альянс бўлиб қолиш учун янги чақирувларга мослашиш, жаҳондаги ўзгарувчан вазиятга жавоб бера оладиган бўлиш керак.
НАТО бош котиби ўзгарувчан вазиятларга мисол сифатида Россиянинг «ўзини ишонч билан тутишини», Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги беқарорлик ва зўравонликни, альянс чегараларидаги кибер таҳдидларни, шунингдек, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши хавфини келтириб ўтган.
7 июнда Брюсселда альянс мамлакатлари мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда альянс қўмондонлик тузилмаларининг кўпайтирилиши масалалари ҳамда АҚШ ва Германияда иккита янги қўмондонликнинг тузилиши режалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, оператив тайёргарликни ошириш режаси ҳам кўриб чиқилади. Режага кўра, 2020 йилга қадар НАТО мамлакатлари 30 кун давомида 30 та механизациялаштирилган баталён, 30 та ҳаво эскадрилияси ва 30 та ҳарбий кемани тайёр ҳолатда ушлаб туриши керак бўлади.
Изоҳ (0)