Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан мулоқот чоғида неваралари билан мулоқот қилишга вақти етмаслиги, улар билан эса кўпроқ гаплашишни хоҳлаши ҳақида гапирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Путиннинг айтишича, вақт масаласи ҳар доим мураккаб бўлиб, у етмайди, демакки, у вақтини ёмон ташкиллаштиради. Россия президенти ўз неваралари билан кўпроқ мулоқот қилишни хоҳлашини айтиб ўтган.
Журналист томонидан Путиннинг қандай бобо эканлиги ҳақидаги саволига жавобан президент ҳаммаси яхши ва ўз жойида эканлиги, невараларига ўйинчоқлар совға қилишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)