Гватемалада Фуэго вулқонининг отилиши оқибатида 99 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Гватемала фавқулодда вазиятлар агентлигига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Табиий офат туфайли мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида хавф-хатарнинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинган. 296 кишининг жабр кўргани ҳамда 200 кишининг бедарак йўқолгани маълум қилинган.
Аввалроқ, қўшни мамлакатлар Гватемалага ёрдам кўрсатаётгани хабар қилинган. Хусусан, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари куйиш ва бошқа жароҳатлар олган 6 нафар болани эвакуация қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фуэго вулқонининг отилиши ҳақидаги дастлабки хабарда ҳалок бўлганлар сони 25 кишини ташкил қилгани маълум қилинган. 5 июнь, сешанба куни қурбонлар сони 69 тага етган. 6 июнь, чоршанба куни 75 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)