Тожикистон ва Қирғизистонда хизмат ўтаётган россиялик ҳарбийлар биринчи бор Суриядаги операциялар вақтида синовдан ўтказилган янги ҳарбий форма билан таъминланди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Тожикистондаги 201-ҳарбий база ҳамда Қирғизистондаги Кант авиабазасининг ҳарбийлари иссиқ иқлим шароитида кийишга мўлжалланган форманинг янги намуналари билан таъминланди. Ушбу комплектнинг асосий функцияси — қулай ва гигиеник талабларга жавоб беради. Формага ишлатилган мато юқори ҳаво ўтказувчанликка эга. Шунингдек, форма маскировка учун жуда қулай — кийимнинг барча қисмлари жигарранг рангда», — дейилади хабарда.
Янги форма Сурияда террорчиларга қарши ўтказилган операциялар вақтида синовдан муваффақиятли ўтган.
Округ матбуот хизматнинг маълум қилишича, бу каби форма билан фақатгина юқоридаги базада хизмат қилувчи бўлинма аскарлари таъминланади, чунки ушбу республикаларнинг иқлими жуда иссиқ.