Украинанинг Черкаск вилоятидаги Березовка қишлоғида май ойида сотилган лотерея чиптасига мамлакат тарихидаги энг йирик жекпот — 17 750 000 гривна (678 888 доллар) чиқди. Бироқ бахтли чипта эгаси ҳалигача ютуқни олиш учун келгани йўқ. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Маҳаллий аҳоли ютуқ ҳақидаги хабарни турлича қабул қилди. Баъзилар ютуқни ҳақиқий эмас, бутун ҳикояни эса реклама деб ҳисобламоқда.
Ютуқ эгаси ҳалигача чипта сотиш нуқтасига келгани йўқ ва оператор билан алоқага чиқмаган. Солиқлар ушлаб қолингач, ютуқ эгаси 14 280 000 гривен (545 951 доллар) олади. Агар ютуқ эгаси уни олиш учун келса, пуллар бир неча ой давомида қисмларга бўлиб берилади.
Изоҳ (0)