Россиянинг Бошқирдистон Республикасида яшовчи Зинатуллинлар оиласи ички ишлар вазирилиги республика музейига эски Жиноят кодексини топширди. Оиланинг бир нечта авлоди уни Қуръон деб ҳисоблаб келган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Маълум бўлишича, бу китоб РСФСРнинг 1926 йилдаги араб тилида ёзилган Жиноят кодекси бўлган.
Рафия Зинатуллинанинг сўзларига кўра, унинг онаси китобни муқаддас деб атаган ва уни мато билан ўраб, сақлашни тайинлаган. Аёлнинг қариндошлари ҳам болалар «тинч бўлиши ва инжиқ бўлмаслиги» учун китобни уларнинг ёстиқлари тагига қўйишни маслаҳат берган.