Англиялик Пол Тёрнер кўтарилаётган самолётни тасвирга олмоқчи бўлди, бироқ ҳаво оқими унинг оёғидан тортиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Тёрнер бошқа сайёҳлар билан Грециянинг Скиатос оролидаги аэропортда бўлган. Саёҳатчилар ердан узилаётган Airbus A321-231 самолётини унинг яқинида туриб, тасвирга олмоқчи эди. Эркак самолётга бошқалардан кўра яқинроқ бўлган ва турбинадан чиққан ҳаво оқими уни тортиб кетган.
Изоҳ (0)