Буюк Британияда 103 йиллик 9 плиткали шоколад аукцион савдосига қўйилади, деб хабар беради «Газета.ru».
Қайд этилишича, шоколад 1967 йилда вафот этган биринчи жаҳон уруши қаҳрамони Ричард Буллиморга тегишли бўлган.
Бир қути шоколад Британия ҳарбийларига биринчи жаҳон урушининг Франциядаги фронтларида Рождество совғаси сифатида топширилган.
Шунингдек, Буллиморнинг сигарета қутиси, медаллари ва хатлари ҳам аукционга қўйилади.
Изоҳ (0)