Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Италиянинг «Интер» клуби футбол академияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter/@inter

Фото: Twitter/@inter

Таъкидланишича, музокаралардан кўзланган мақсад — Тошкентда «Интер» футбол клуби академияси расмий филилани очишга эришиш.

«Интер» академияси дунёга машҳур футбол академиялардан бири бўлиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган.

Айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда «Интер» клуби академияси расмий филиали мавжуд. Бунинг сабаби – клуб акцияларининг катта қисми Хитойнинг Suning Commerce Group компанияси ҳисобланади.

Агар музокаралар муваффақиятли якунига йэтса, Ўзбекистон «Интер» клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади.

Хабарда таъкидланишича, ЎФАнинг мақсади фақат ўзбекистонлик футболчилар учун академия ташкил этиш эмас. Мақсад Тошкентда «Интер» клубининг футболчилар тайёрлаш бўйича Ўрта Осиё мамлакатларидаги Марказини ташкил этишдан иборат.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)