«Манчестер Юнайтед» «Шахтёр» ярим ҳимоячиси Фредни сотиб олгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Томонлар бразилиялик ярим ҳимоячи трансфери бўйича якуний келишувга эришган. Клублар ҳозирча келишувнинг барча жиҳатларини ошкор этмади, бироқ «Юнайтед» 25 ёшли хавбек учун 60 миллион евро атрофидаги маблағ тўлаши аввалроқ хабар қилинганди.
Фред «қизил иблислар» билан 5 йиллик шартнома тузади, унинг йиллик маоши эса 5 миллион еврога тенг бўлади.
Бразилиялик футболчи «Шахтёр»да 5 йилдан бери тўп суриб келаётганди. Хавбек «кончилар» сафида жами 155 ўйин ўтказиб, жами 15 гол урган ва 15 голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун Фредга Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирган эди.
Изоҳ (0)