Беларусда маҳаллий фуқаро парапланда учаётиб ҳалокатга учради ва ерга қулашда елкасидан жиддий жароҳат олди, деб ёзади «Naviny.by».
Маълум бўлишича, эркакнинг елкасини ёғоч хода тешиб ўтган. Facebook’да жарбланувчининг суратлари пайдо бўлди, уларнинг баъзилари унинг ўзи томонидан ҳам олинган.
Касалхонага етказилган эркак операция қилиниб, танасидан ёғоч бўлаги олиб ташланган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)