Россия президенти Владимир Путин ўзи очиқ гавда билан акс этган суратлар пайдо бўлишини изоҳлаб, ҳордиқ чоғида ўзини панага олиш керак, деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Австралиянинг ORF телеканали билан интервью чоғида журналист Россия президентининг туристлар ёки папарацци томонидан олинган эмас, балки Кремль сайтига жойланадиган «ярим яланғоч ҳолатдаги» фотосуратлари қаердан пайдо бўлишига қизиқди.
«Хайрият, ‘яланғоч’ эмас, ‘ярим яланғоч’ дедингиз. Агар мен дам олаётган бўлсам, панага яшириниш зарур деб ҳисобламайман ва бунда ҳеч қандай ёмон нарсани кўрмаяпман», — деди Путин.
Изоҳ (0)