Косово ва Метохиядаги сербларга ҳужумлар алоҳида ҳодисалар эмас, балки дарҳол тўхтатиш зарур бўлган уюштирилган террордир. Бу ҳақда Сербия ҳукуматининг Косово ва Метохия бўйича девонхонаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Косовонинг Витина посёлкасида икки серб уйи тошбўрон қилинди. Жач қишлоғи яқинида православ руҳонийси Стеван Марковичнинг автомобили қуршовга олинди ва тошлар улоқтирилди. Старо Грацко қишлоғида маҳаллий албанлар ва серб оиласи ўртасида муштлашув рўй берди. Петрич қишлоғидаги норозилик намойишлар давомида 3 нафар серб албанлардан жабрланди.
«Косово ва Метохияда серблар ҳамда уларнинг мол-мулкига ҳар кунги ҳужумлар айрим ҳолатлар туркуми эмас, уюшган террорнинг бир кўринишидир. У нафақат автоном ўлкадаги фуқароларимиз, балки бизнинг давлатга ҳам таҳдил ҳисобланади», — дейилади девонхона баёнотида.
Изоҳ (0)