Қобулдаги политехника университети яқинидаги портлаш 14 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Яна 17 киши жароҳат олган.
Полициячиларнинг маълум қилишича, худкуш-террорчи мажлисдан сўнг бинодан чиқаётган теолог олимлар орасида портлаб кетган.
Портлашдан бироз аввал тугаган мажлисда теологлар уруш ва худкушларни қораловчи фатво қабул қилган эди. Теологлар урушаётганларни мусулмонларнинг қонини тўкаётгани учун шариатни бузувчилар, деб атаган эди.
Ҳеч бир террорчилик ташкилоти теракт жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)