Оқ уй вакили Сара Сандерс АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви Сингапур вақти билан 9:00 (Тошкент вақти билан 6:00)га белгиланганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда 12 июнь куни маҳаллий вақт билан 9:00 да учрашади.
Шунингдек, Оқ уй вакилининг қўшимча қилишича, айни пайтда АҚШ делегацияси Сингапурда логистика бўйича якуний деталларни келишиб олмоқда ва «у ерда учрашув бошланишигача қолади».
Изоҳ (0)