Эрон атом энергияси ташкилоти Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)га Теҳрон уранни бойитиш бўйича корхоналарни кўпайтиришни бошлаши ҳақида мактуб юборади. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти вакили Беҳруз Камолвандий маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«МАГАТЭга топшириладиган хатда Эрон UF6 (уран гексафториди) ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш сешанба (5 июнь) куни бошланишини маълум қилади», — деди у.
Унинг таъкидлашича, бунда гап уранни бойитиш учун ишлатиладиган центрифугаларни ишлаб чиқаришни тезлаштириш ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)