• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Болалар хўрланиб, қизлар зўрланган меҳрибонлик уйидаги даҳшатларнинг янги тафсилотлари

    «Repost.uz» нашри Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйида содир бўлаётган даҳшатлар — болаларнинг хўрланиши, қизларнинг зўрланиши билан боғлиқ ҳодисанинг янги тафсилотлари ҳақида мақола эълон қилди.

    Фото: «Repost.uz»

    Фото: «Repost.uz»

    2017 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйида болаларнинг зўрланиши ҳақидаги даҳшатли миш-мишлар кенг тарқалди. Маълумки, бундай муассасалардаги мавжуд шароитлар ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Бундай жойларда болалар тўйиб овқат емаслиги, уларнинг гигиена қоидаларига риоя этиши учун шароит яхши бўлмаслиги, тоза буюмлар берилмаслиги каби очиқчасига таҳқирловчи ҳолатлар ҳақида аввалдан айтилиб келинади.

    Тарбияланувчилар фақат байрам кунлари, шаҳар раҳбарияти ёки мамлакатнинг бошқа туманларидан ташриф буюрган меҳмонлар олдида чиройли кийинтирилган. Аммо бу ҳолга аллақачон эътибор берилмай қўйилган. Эҳтимол, ушбу меҳрибонлик уйидаги зўравонликлар ОАВда ўз тасдиғини топмаганида бу миш-мишлар ҳам унутилиб кетарди.

    Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирда ушбу меҳрибонлик уйи ходимларига нисбатан жиноий иш очилган. Улар катта миқдордаги пулни ўзлаштириш ҳамда тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравонликда гумон қилинмоқда.

    Ҳаммаси нимадан бошланди?

    Марғилондаги меҳрибонлик уйи воқеаларининг юзага чиқиши борасида бир неча тахминлар мавжуд:

    1. Тарбияланувчиларидан бири билан юз берган «бахтсиз ҳодиса»дан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу меҳрибонлик уйига эътибор қаратган. Меҳрибонлик уйининг исмини ошкор қилишни истамаган ходимнинг сўзларига кўра, 2017 йилнинг кузида тарбияланувчи қизлардан бири ўз жонига қасд қилишга уринган. Тирик қолган қиз маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган. Шифокорлар қизнинг танасида засосларга ўхшаган, кўплаб зўравонлик аломатларини аниқлашган. Узоқ суҳбатлардан сўнг, қиз меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларга нисбатан мунтазам равишда зўравонлик содир этилишини айтиб беради. Қиз бунга Меҳрибонлик уйининг катта ёшдаги тарбияланувчилари, ходимлари ва бегона шахсларнинг дахлдорлигини маълум қилади. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун текширувлар учун сабаб бўлади.

    2. Яна бир тахминга кўра, 2017 йили ёлғиз она меҳрибонлик уйига қизини ташлаб, ўзи пул ишлаш учун чет элга кетади. Она боласидан воз кечмайди, қариндошлари йўқлиги сабаб шундай йўл тутишга мажбур бўлади. Таниш аёл мунтазам равишда қиздан хабар олиб, унга озиқ-овқат ва кийим-кечаклар етказиб туради. Бир куни қиз таниш аёлдан онаси билан гаплашишни илтимос қилади. Она билан гаплашган қиз, меҳрибонлик уйи ходимлари ва катта ёшли тарбияланувчиларнинг зўравонлиги ҳақида бор ҳақиқатни айтиб беради. Қизнинг онаси чет элдан қайтиб келади. Қизчанинг психолог билан бўлган суҳбатидан сўнг воқеа ўз тасдиғини топади.

    Ҳар икки воқеанинг якунида ҳуқуқ-тартибот идоралари меҳрибонлик уйини кузатишга тушади. Ички ва ташқи видео кузатув йўлга қўйилади. Биринчи видеокузатув меҳрибонлик уйи қаршисида жойлашган поликлиника орқали амалга оширилади. Поликлиника палаталарининг бирида кузатув камераси ўрнатилади. Ички кузатув эса «ҳомий томонидан совға қилинган» телевизор орқали амалга оширилади.

    Кузатув натижаларида қизлар айтган гаплар ўз тасдиғини топади. Маълум бўлишича, узоқ вақт давомида меҳрибонлик уйи болалари зўрлаб келинган. Аммо бу қачондан бошланган?

    Авлоддан-авлодга ўтиб келинаётган одат

    Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари икки мактабда: 8-ўзбек ва 11-рус мактабларида таълим олишади. Улар бошқа ўқувчилардан нафақат гуруҳ бўлиб келиши билан, балки хулқ-атвори билан ҳам фарқ қилади. Болалар тажовузкор бўлиб, катта ёшдаги болалар кичик ёшдагиларни хафа қилиши айниқса кўзга ташланган. Бир қарашда бундай ҳол оддий оилалар фарзандларида ҳам кузатиладигандек туюлади.

    Ушбу камситишлар замирида жинсий зўравонлик ётади. Жумладан, 3-синфда ўқувчи қизни 6-синфда ўқувчи бола очиқчасига хафа қилган. Ҳар иккиси ҳам 8-мактаб ўқувчиси ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари.

    Ушбу ўқувчилар билан тарбиявий суҳбат давомида бундай ҳаракатлар катта ёшдаги ўқувчилар зўравонлигининг натижаси эканлиги аниқланади. Болалар танасидаги зўравонлик излари эса бунинг тасдиғи бўлди.

    Маълумотларга кўра, худди шу мактабнинг ўғил бола ўқувчилари ғайриижтимоий жинсий хатти-ҳаракатлар содир этаётган вақтда бир неча маротаба ушланган. Улар билан бўлган суҳбатда меҳрибонлик уйида «жинсий тарбия» фаол равишда амалиётга татбиқ этилгани аниқланади.

    Аммо ҳибсга олинган меҳрибонлик уйи тарбиячилари айтган гапи янада даҳшатлидир. Суҳбат чоғида улар юз берган воқеаларнинг қўрқинчли нарса эмаслигини, хотиржам равишда таъкидлашган. Тарбиячилар айтишича, улар меҳрибонлик уйида тарбияланган даврда ҳам, уларнинг тарбиячилари худди шундай қилишган.

    Бундан чиқди, зўравонлик бир эмас, бир неча ўн йиллар давом этган.

    Maxфийлик грифи остида

    Ани пайтда меҳрибонлик уйи ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. Ҳамма саросимада ва улар учун матбуот билан алоқа қилиш ўз жонига қасд қилиш билан тенг. Фақатгина муассасанинг 10 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 167 миллион сўмдан кўпроқ зарар аниқлангани маълум. Шунингдек, муасасса ходимлари қасддан болаларга жисмоний шикаст етказгани, аборт қилишга мажбурлагани, вояга етмаган шахслар билан жинсий алоқа қилгани ҳам тасдиқланди.

    Бироқ, болаларнинг меҳрибонлик уйи ходимларидан ташқари, ҳайр-эҳсон қилувчи «саховатпеша» инсонлар томонидан ҳам зўрланганлиги ноаниқлигича қолмоқда. Ҳозирда Марғилондаги ҳайдовчилар, меҳрибонлик уйи ходимларининг қариндошлари, умуман, бу даҳшатли воқеадан хабари бор деярли ҳар бир одам шу ҳақда гапирмоқда. Тахминларга кўра, «саховатпеша» инсонлар ҳомийлик қилиш ниқоби билан яшириниб, ўзларига «ўлжа» танлаган. Айримларини меҳрибонлик уйи ҳудудида зўрлаган, бошқаларини эса бошқа жойларга олиб кетишган. Энг даҳшатлиси, улар орасида 8—9 (!) ёшдаги болалар ҳам бўлган.

    Марғилондаги меҳрибонлик уйи бўйича кўп саволлар очиқлигича қолмоқда. Энг асосийлари: вазият ўзгарадими, шундоқ ҳам кўнгли ярим бўлган болаларга озор етказиш тўхтатиладими? Катталарнинг аҳлоқсиз хатти-ҳаракати сабаб руҳияти бузилган болалар тақдири нима бўлади?

    02.06.2018, 10:53   Изоҳ (0)   463130
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Сергели туманида фирибгарликдан жабрланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрди

    02.06.2018, 10:38

    ОАВ: Ботир Парпиевнинг Солиқ қўмитасидаги собиқ биринчи ўринбосари ҳибсга олинган

    02.06.2018, 10:06

    Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Душанбеда музокаралар ўтказди

    02.06.2018, 09:51

    Фарғонада автотураргоҳ ва Isuzu автобуси ёнди

    02.06.2018, 09:35

    Шавкат Мирзиёев: Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам

    02.06.2018, 09:20

    Янгиқўрғонда байрам муносабати болаларга ўқув қуроллари тўпламлари тақдим этилди

    01.06.2018, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.