Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Абдулла Арипов ва Муҳаммадкали Абилгазиев икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири мамлакатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш эканлигини қайд этди.
Бош вазирлар чегара ҳудудлардаги ҳокимлар ва раҳбарлар янада мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши борасида келишиб олди.
Шунингдек, ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)