Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги 3630-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрининг 11 та туманида «Намунавий маҳалла» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани Дўмбиробод даҳаси Тирсак ота маҳалласи ҳамда Чилонзор тумани 19-мавзе Хирмонтепа маҳаллаларида 3054 та хонадоннинг ташқи кўриниши, биноларнинг йўлаклари, фасадлари таъмирланмоқда.
Маҳаллаларда одамлар ўзлари яшаётган уйлар атрофини ободонлаштириш, дарахтлар ўтқазиш, гуллар экиш, уй йўлакларини таъмирлаш билан шуғулланмоқда.
«Обод маҳалла» дастурининг мақсадларидан бири Тошкентни йирик мегаполисга айлантиришдан иборат.
Изоҳ (0)