Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 29 май куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Н.С. Салар шаҳарчасида жойлашган «ал-Вакил» дўкони олдида фуқаро Т.З. томонидан қаровсиз қолдирилган Matiz русумли машинани ҳайдаб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида Н.С. вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қибрай тумани Қорамурт кўчасида ушланди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)