Тошкентда ҳалқа метро йўли қурилишига 422 миллион доллар сарфланади, деб ёзади Spot Президентнинг айрим ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни кўзда тутувчи фармонига таяниб.
Дастлаб лойиҳага 320,1 миллион доллар йўналтириш режалаштирилган эди, аммо энди бу рақам 2017 йил октябрдаги лойиҳада таклиф қилинганидек, 422,3 миллион долларга ўзгартирилди.
Қурилишга ажратилиши режалаштирилган давлат бюджети маблағлари миқдори ҳам ўзгарди — аввал бу 25,3 миллион доллар бўлган бўлса, энди 97,2 миллиард сўм (13,35 миллион доллар) бўлди.
Дастлаб лойиҳага давлат бюджетидан 159,8 миллион доллар марказлашган инвестицияларни йўналтириш режалаштирилган бўлса, энди 208,4 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.
Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар миқдори 20 миллион доллардан 140 миллион долларгача кўпайтирилди.
Изоҳ (0)