• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

    «Islom.uz» сайтида кимларга рўза тутмасликка рухсат берилгани ҳақида мақола эълон қилинди. Маълумот Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан олинган.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади.

    Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза туфайли ўзига ва боласига зарар етишидан, бемор эса хасталиги кучайишидан қўрқса ёхуд мусофир сафарда бўлса, оғзини очади ва фидясиз қазо тутади. Лекин зарар қилмаса, сафарда ҳам рўза тутган афзалдир.

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

    «Ва уни (рўзани) қийналиб тутадиганларга бир мискин таоми» ояти ёши улуғ қарияларга тегишли рухсатдир. Улар рўза тутишга қийналадилар. Шунинг учун оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом беришади. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар қўрқсалар, оғизларини очадилар».

    Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган. Бухорийнинг лафзида:

    «Ибн Аббос: «Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампирлар учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Шунинг учун ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантиришади», деди», дейилган.

    Маълумки, Ислом инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Жумладан, рўза масаласида ҳам шундай. Аллоҳ таоло қариб қолгани учун рўза тутишга қийналиб қоладиган кексалар учун рўза тутмасликка рухсат берган. Бу ҳақда Бақара сурасида оятлар келган. Мазкур оятга кўра, қартайиб қолган чол-кампирларга рўза тутмасликка рухсат бор, улар ҳар бир рўза тутилмаган кун учун бир мискинга таом берадилар. Баъзи кишилар ўзи соғ бўлса ҳам, кексайиб қолгани учун рўза тутса қийналадиган бўлиб қолади. Ана шундай кишилар ҳам рўза тутмай, ўрнига фидя беришлари мумкин.

    «Фидя» сўзининг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади. Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар учун фидя беришнинг жорий қилиниши бежиз эмас. Унда мискинларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута олмаган, ибодатни адо эта олмаган кишиларнинг афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор.

    Юқоридаги ривоятда қари чол ва кампирлар ҳукмига ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам қўшилиши, агар улар ёш болаларининг соғлигига зарар етишидан қўрқишса, оғизларини очишлари мумкинлиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзлари ва болаларига зарар етишидан қўрқишса, рўзани очиб юборишга рухсат бор. Бунга барча уламолар бир овоздан иттифоқ қилишган.

    Аммо ҳанафий мазҳабига кўра мазкур тоифадаги аёллар рўзанинг қазосини тутадилар. Мазҳаб уламоларининг бу масалада ўзларига яраша ҳужжат-далиллари бор. Қари чол-кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат берилиши уларнинг кейинчалик ҳам рўза тута олмасликлари эътиборидандир, чунки улар борган сари қариб, заифлашиб боришаверади. Уларнинг қайта ёшариб, рўза тутишларидан умид йўқ.

    Ҳомиладор ва эмизикли аёллар эса вақтинчалик беморга ўхшайдилар. Ҳомилани туққанидан, болани кўкракдан ажратганидан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга бўладилар. Бир йилда бир келадиган рўзани қазо қилиб тутиш осондир.

    Бемор ва мусофирларнинг рухсатлари Қуръони Карим оятларида зикр қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

    «Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин. Ва сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди», деган (185-оят).

    Тузалишидан умид қилинаётган беморнинг хасталиги Рамазон кунлари ҳам давом этса ёки бир киши Рамазон кунлари сафарга чиққан бўлса, ўша кунлари рўза тутмай, кейин имкон бўлганда, тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутишига асосий далил мана шу ояти каримадир. Шунинг учун рўза тутса дарди оғирлашадиган ёки тузалиши кечикадиган беморлар Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юришлари мумкин. Аллоҳ таоло уларга беморлиги туфайли рухсат берган.

    Шунингдек, Рамазони шариф кунлари сафарга чиққан одам ҳам рўза тутмаслиги мумкин. Сафардан қайтганида Рамазон тугамаган бўлса, уларни тутаверади. Рамазондан кейин эса сафарда неча кун тутмаган бўлса, ўшанча кун қазосини тутиб беради.

    Мусофир учун сафарда ортиқча қийинчилик бўлмаса, рўза тутмаганидан кўра тутгани афзалдир, чунки Аллоҳ таоло мусофирларга рўза тутмасликка рухсат берган оятнинг охирида «Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

    Хулоса қилиб айтсак, рўза тутишга узрли бўлганлар қуйидагилардир:

    1. Ўта қари кишилар.
    2. Ҳомиладор аёллар.
    3. Эмизикли аёллар.
    4. Мусофирлар.
    5. Беморлар.
    Уламоларимиз яна қуйидаги тоифаларни ҳам узрлиларга қўшганлар:
    1. Очлик ва ташналик оқибатида ҳолдан тойганлар.
    Ўта қаттиқ очлик ёки ташналик оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзосига шикаст етиши хавфи туғилган киши ҳам рўза тутишдан узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради, чунки Аллоҳ таоло «...(Ўзингизни) ўз қўлингиз билан ҳалокатга ташламанг...», деган.
    1. Мажбурланган киши.
    Ўлдириш ёки аъзоларидан бирини ишдан чиқариш билан таҳдид қилиб, рўзасини очишга мажбурланган киши ҳам узрли ҳисобланади ва рўзасини очади, қазосини кейин тутиб беради.

    Мажбурлаш деганда мажбурланган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид бўлиши шарт. Бу даражада мажбурланмаса, гуноҳ ишни қилаверишга йўл очилмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши хавфигина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади.

    1. Машаққатли касб эгаси.
    Касби билан шуғулланмаса куни ўтмайдиган киши ёки рўза тутганда касбини қила олмай қоладиган кишилар узрли ҳисобланади. Бу тоифага новвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб, рўзани ният қилишади. Иш давомида ҳоллари оғирлашса, рўзани очиб, қазосини кейин тутиб беришади.

    Мусофир муқим бўлган, ҳайзли аёл пок бўлган, ёш бола балоғатга етган ва кофир мусулмон бўлган куни куннинг қолган вақтида ўзини еб-ичиш ва жимўдан тияди. Рамазонда куннинг бир қисми ўтгандан сўнг мусофир сафардан қайтиб келса, ҳайз кўриб турган аёлнинг ҳайзи тўхтаса, ёш бола балоғатга етса ёки кофир одам Исломни қабул қилса, буларнинг ҳаммаси куннинг қолган қисмида худди рўзадордек бўлиб, емай-ичмай юради. Балоғатга етган ёш бола ва янги мусулмон бўлган одамга ўша куннинг қазосини тутиш лозим бўлмайди.

    Муқим киши сафарга чиқса, ўша куннинг рўзасини охирига етказади. Лекин очиб юборса, унга каффорат лозим бўлмайди. Ўз юртида яшаб турган одам рўза тутиб олиб, куннинг маълум қисми ўтганидан кейин сафарга чиқса, рўзасини сафарда бўлса ҳам охирига етказади. Мабодо «мусофир бўлдим» деган фикр билан ўша куннинг рўзасини очиб юборса, қазосини тутади, аммо каффорат бермайди.

    Ойнинг барча кунларида мажнун бўлиш рўзани соқит қилади, лекин айрим кунларида бўлса, соқит бўлмайди. Бир Рамазон ойи тўлиқ мажнун бўлган кишига рўза тутиш фарз бўлмайди. Аммо Рамазон ойининг баъзи кунлари мажнун бўлиб, қолган кунлари соғайиб қолса, соғ кунларининг адосини, касал бўлган кунларининг қазосини тутади. Агар бир неча кун ҳушидан кетиб ётган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутади. Фақат ният қилган куннинг қазосини тутмайди, чунки ўша кунги рўзаси ўз ўрнида адо бўлган ҳисобланади.

    30.05.2018, 10:27   Изоҳ (0)   98210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аёллар учун «Мўминалар» журнали чоп этила бошлади

    30.05.2018, 10:18

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш яхшиланади

    30.05.2018, 10:10

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Путин, Си Цзиньпин ва Моди билан учрашади

    30.05.2018, 10:08

    Фуқаро таклифи: «Алиментни ҳам ота, ҳам она тўлашини жорий қилиш керак»

    30.05.2018, 10:03

    Рамазон ойида пул топишга эмас, савоб олишга шошилинг

    30.05.2018, 09:52

    «Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» кўкрак нишони таъсис этилди

    30.05.2018, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.