Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ташаббуси билан ИИВ Фахрийлар кенгаши ҳамда Тошкент халқаро аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда соҳада хизмат қилаётган ходимлар, уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бугунги кунда барча ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бевосита гувоҳи бўлмоқда. Бу йўналишдаги эзгу ўзгаришларнинг асосий мақсади, энг аввало, ички ишлар идоралари ходимларининг халққа янада яқинлашувида, одамларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда яққол намоён бўлмоқда.
Тадбирда янги бадиий, маърифий-оммабоп китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол, ташаббускор ёш ходимларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)