Халқаро пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда пресс клубдаги ўз манбасига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинганди.
Янги ташкил этилган олийгоҳнинг биринчи ректори этиб, ХПК раҳбари Шерзод Қудратхўжаев тайинланадиган бўлди.
Изоҳ (0)