• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир гуруҳ олимлар Орол денгизининг қуриган тубида чорвачиликни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда

    Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Қорақалпоқ давлат университети профессори Мақсуд Иброҳимов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар Орол денгизининг Мўйноқ туманига қарашли суви қуриган майдонларида биологик ресурсларини ўрганиб, у ерларда чорвачиликни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Олимлар томонидан Мўйноқ туманига қарашли денгизнинг суви қуриган майдонларида 1000—2000 бош қўйга мўлжалланган қоракўлчилик тажриба фермер хўжалигини ташкил қилиш бўйича мутасадди органларга тавсиялар берилган.

    «Орол денгизининг қуриган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш зарур. Бунда асосий масала суви қуриган майдонларда табиий ҳолда ва ўсимликларни экиб кўпайтириш орқали чўл ўсимликлар қопламини ташкил қилишдир. Шундай қилганда икки масала ўз ечимини топади: биринчидан, чўл ўсимликлар билан қопланганда денгизнинг суви қуриган майдонларида қумларнинг кўчиши, чанг-тўзонлар дефиляцияси камаяди, флора ва фаунанинг ривожланишига, денгиз тубида тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига ва Оролбўйи минтақасининг экологик шароитига ижобий таъсир кўрсатади. Иккинчидан, минтақада чорва моллари учун янгидан яйлов майдонлари кўпаяди», – дейди профессор Мақсуд Иброҳимов.

    Қорақалпоғистон Республикаси давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси маълумотларига кўра, 1989 йилдан Қорақалпоғистон давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси ва хорижий давлатлар ҳамкорлик ташкилотлари томонидан денгиз суви қуриган майдонларга чўлга чидамли ўсимликлар (саксовул, черкез, қандим ва б.) экиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳозирда жами 418 минг 287 гектар майдонга чўл ўсимликлари экилган. Жумладан, 294 минг 700 гектарга ўсимликлар уруғи сепилган, 59 минг 745 гектарга кўчат услубида экилган. 63 минг 842 гектар ерга ўсимликларни табиий униб чиқишига ёрдам бериш ишлари олиб борилган. Экилган майдонларнинг асосий қисмини саксовул, черкез, қандим ўсимликлари эгаллайди.

    Денгизнинг қуриган тубига экилиб келинаётган қора саксовул ўсимлиги шўрадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 5 метргача ўсади. Бу ўсимлик тақир, чорлиқум шўрхок ерларда яхши ўсади. У Устюртда кўп тарқалган. Қора саксовулни кўклигида моллар яхши емайди. Уни кузда ва қишда юмшаган шохлари ва баргларини истеъмол қилади.

    Шундай ўсимликлардан бири черкез Орол денгизининг қуриган тубига уруғидан экиб кўпайтирилмоқда. Бу ўсимлик март—апрель ойларида униб чиқа бошлайди. Июнь—июль ойида гуллайди.

    Қандим ўсимлиги молларнинг севиб ейдиган ўсимликларидан биридир. Унинг уруғи жуда секин унади. Апрель—май ойларида гуллайди. Меваси июнь ойида пишади.

    Мол учун озуқа саналадиган мана шу ўсимликлар Оролнинг қуриган тубида кўпаймоқда.

    «Экилган майдонларнинг биоэкологик ҳолатини ўрганиш бўйича олиб борилган кузатишларга асосланиб, чорва моллари учун яйлов сифатида фойдаланиш мумкинлигини англадик. Ҳисоб-китобларга қараганда, ҳозирда экилган майдонларда 1 миллионга яқин қоракўл қўйларини боқиш имконияти мавжуд»,  – дейди олим Пўлат Халмуратов.

    Ўзбекистон Президентининг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг чўл ҳудудларида яйлов озуқабоп ўсимликларини экиб кўпайтириш ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган. Бу қарор денгизнинг қуриган майдонларидан чорва моллари учун яйлов сифатида фойдаланишга имконият яратади.

    Адилбай Есимбетов, Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик факультети декани 

    Олимларнинг фикрича, денгизнинг қуриган майдонларида чўл ўсимликларининг экма плантацияларини яратиш ва қумларни кимёвий усулда қотириш ишларини олиб бориш орқали минтақада экологик муҳитнинг барқарорлашига эришиш мумкин ва чорва моллари учун янгидан яйловлар пайдо бўлади. Бунинг натижасида минтақада экологик ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик таъминланади.

    Ўтган ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларига ёпирилган тузли бўроннинг Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилганлиги айтилмоқда.

    Мавзуга доир: «Ўзгидромет» Қорақалпоғистон ва Хоразмда содир бўлган қум бўронига изоҳ берди

    Илмий манбалардан маълум бўлишича, денгиз суви қуриган тубида Оролбўйи, Устюрт платоси, Қорақум ва Қизилқум чўллари минтақаларида чўлланиш жараёни тезлашган. Денгиз 1986 йилдан бошлаб сув ҳажми кескин камайиб катта денгиз ва кичик денгиз бўлиб бўлиниб кетган. Ҳозирда катта денгизнинг сув сатҳи 3,40 метр, сув юзаси 13,47 квадрат километр, сув ҳажми 81,35 куб километр, сувнинг минерализацияланиш даражаси эса 152 л/гни ташкил қилади.

    Орол денгизининг қуриган туби қарийб 4 миллион гектарни ташкил қилиб, шундан 1,3 миллион гектардан ортиғи Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.

    29.05.2018, 15:35   Изоҳ (0)   26966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада тест синовлари репетициясида опасининг ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлган абитуриент «фош этилди»

    29.05.2018, 15:09

    Ўзбекистонда туристларни ташишга мўлжалланган транспортлардан 2020 йилга қадар йўл жамғармасига йиғим ундирилмайди

    29.05.2018, 14:46

    «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси мутахассислари Токиодаги малака ошириш курсида иштирок этди

    29.05.2018, 13:57

    ОАВ: Ботир Парпиевга алоқадор шахслар ишдан олинмоқда. Унинг ўзи эса стационарга тушиб қолди

    29.05.2018, 13:37

    Ўзбекистон Президентининг вакили «ШҲТ—Афғонистон» Алоқа гуруҳининг Пекин шаҳридаги мажлисида иштирок этди

    29.05.2018, 12:57

    Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга энергия самарадорлиги учун 50 млн доллар ажратади

    29.05.2018, 12:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.