Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси «3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни» муносабати билан Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда велотур ташкил этмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур велотурда Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, элчихона, ваколатхоналар ходимлари ва бошқалар иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун велотурга 3 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳридаги Тараққиёт кўчасида старт берилади. Рўйхатга олиш соат 07:00 дан 08:00 гача давом этади. Велопойга эса соат 9-00 да бошланади.
Қўшимча маълумотлар учун 237-47-44 рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ (0)