Мадриднинг «Реал» ҳамда «Атлетико» клублари Европа Суперкубоги учун ўйинда майдонга тушадиган бўлди.
«Реал» Чемпионлар Лигасини, «Атлетико Мадрид» эса Европа Лигаси ғолиби сифатида яна бир кубокни қўлга киритишга уриниб кўради. Мазкур учрашув жорий йилнинг 15 август куни Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, Европа Суперкубоги тарихида илк бор бир шаҳарнинг икки клуби бош соврин учун майдонга тушади.
Маълумот учун «Атлетико» Европа Лигаси финалида «Марсель»ни доғда қолдириб, ғолибликни қўлга киритганди. «Реал» эса 26 май санасида «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, кетма-кет 3-маротаба ЕЧЛ кубогига эга чиқди.
Изоҳ (0)