24—28 май кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида Дмитрий Шокин (+87кг) бронза медалига эга чиқди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Қитъа биринчилигида 34 мамлакатдан 564 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистонлик таэквондочилар эса 8 та медални (2 олтин, 1 кумуш ва 5 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар:
Олтин:-74 кг: Никита Рафалович-67 кг: Нигора Турсунқулова
Кумуш:-87 кг: Жасур Бойқўзиев
Бронза:-80 кг: Максим Рафалович-63 кг: Сардор Тоиров-46 кг: Мадина Маннопова-58 кг: Ниёз Пўлатов-87 кг: Дмитрий Шокин
Терма жамоанинг 14 спортчисидан 7 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоларидир. Спортчилар Тошкентга эртага, 29 май куни соат 19:20 да Сеул—Тошкент йўналиши бўйича етиб келади.
Изоҳ (0)