Польша расмийлари мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси доимий тарзда жойлаштирилиши учун 2 миллиард долларгача тўлашга тайёр. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Oneт нашрига кўра, Польша АҚШнинг бир танк дивизияси ёки кўлами шунга яқин қуролли кучлар бўлинмасини жойлаштириш харажатларини қоплаш учун 1,5—2 миллиард доллар тақдим этишни таклиф қилган.
Польша мудофаа вазирлиги бу маблағни зарур инфрастуктурани яратиш, шунингдек, америкалик ҳарбий хизматчилар яқинларини жойлаштиришга сарфлашга тайёрлиги билдирилмоқда.
Ҳарбий базанинг кўзда тутилаётган манзили ҳам кўрсатилган мазкур режа Оқ уй ва Конгрессга юборилди.
Изоҳ (0)